Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин Минскда бўлиб ўтган МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида «Крокус»даги терактда гумонланаётганларнинг қийноққа солинишини қоралади. «Бу йўл билан олинган иқрорларнинг баҳоси ҳаммага яхши маълум», — деди у.
«Крокус сити ҳолл»даги терактдан камида икки ҳафта олдин АҚШ Россияни айнан шу концерт зали ҳужум учун потенциал нишон экани ҳақида огоҳлантирган, деб ёзди Washington Post. Аввалроқ Россия разведка идоралари олинган маълумотлар жуда умумий бўлганини айтган эди.
Дунёдаги мураккаб вазият, Яқин Шарқ ва Ўзбекистоннинг «асосий ҳамкорлари» ўртасидаги можаро муносабати билан иқтисодиёт ва аҳоли даромадларига салбий таъсирни камайтириш муҳим вазифа ҳисобланади, деди президент. Унинг қайд этишича, Москва вилоятидаги терактдан сўнг глобал вазият янада жиддийлашди.
Россиянинг Олтой ўлкасида Ўзбекистон фуқароси Москвадаги «Крокус Сити Ҳолл»да содир этилган теракт ҳақида омма олдида айтган фикрлари учун терроризмни оқлаганликда айбланиб, қамоққа олинди. Унга беш йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Россия хавфсизлик кучлари билан биргаликда ИШИД ва «Крокус сити ҳолл» концерт залига ҳужум қилганларга алоқадорликда гумон қилинган тўққиз нафар шахсни қўлга олди. Терактда жароҳатланганлар сони 380 нафардан ортди.
Россия Тергов қўмитаси «Крокус Сити Ҳолл»га уюштирилган ҳужумда иштирок этган 4 киши ҳибсга олингани, шунингдек, теракт қурбонлари сони 93 кишига етганини маълум қилди. «Ўлганлар сони яна ортиши мумкин», — дейилади хабарда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг